Излаш
RUUZ

Технологиялар

АКТ вазири Самарқандда 5G синови бошланганини айтди

Ўзбекистондаги барча уяли алоқа операторларини бирлаштирган янги туристик марказда тест синовлари ўтказилмоқда.

151views0replies
0

gelio.livejournal.com

Самарқанд вилояти туризм марказида 5G тармоғини тест қилиш бошланди, дея маълум қилди АТК вазири Шерзод Шерматов.
Унга ўкра, Самарқанд туризм марказида 5G тармоғини тест қилишни бошланган. Ушбу марказ нафақат халқаро тадбирлар ўтказиладиган ва туристлар яхши дам оладиган жой бўлмоқда, балки Ўзбекистонда биринчи маротаба барча мобиль алоқа операторлар ҳамкорликда антенна инфратузилмасини битта мачтада кўтариб, бинолар ичида ҳам Active DAS тизимини ҳамкорликда ишлатиб, юқори тезликдаги сифатли хизматлар кўрсатишларига имкон яратилмоқда, дея маълум қилди Шерзод Шерматов.
Бу эса айнан хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича жорий йилда қабул қилинган ПҚ-104 Президент қарори билан мобиль алоқа операторлари учун яратилган қўшимча имкониятлар сабабли амалга оширилмоқда, дея қўшимча қилди вазир.
Маълумот ўрнида, 24-27 октябрь кунлари бу йилги АКТ ҳафталиги айнан шу Самарқанд туризм марказида ўтказилиши режалаштирилган.
151views0replies
0

Изоҳлар