Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

"Камчиқ"да ёқилғи ташувчи машина ва Damas иштирокидаги ЙТҲда бир нечта машина ёниб кетди — қурбонлар бор

Ёқилғи ташувчи юк машинаси йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, Damas'га бориб урилган.

455views0replies
0

ФВВ

Жорий йилнинг 21 июль куни соат 00:05 атрофида А 373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 222 километрида водий-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб бораётган MAN русумли ёқилғи ташувчи юк машинаси, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, Damas автомашинасига бориб урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу ЙТҲда иштирок этган транспорт воситалари ёниб зарарланган. Ёнғин содир бўлган ҳудудда "Nexia" автомашинасига ҳам техник шикаст етган.
UzNews.uz мухбирининг ФВВдаги манбасига таяниб хабар қилишича, ушбу ЙТҲ сабабли келиб чиққан ёнғин оқибатида 4 киши вафот этган.
Ҳодиса жойида ёнғин асоратлари ва тирбандликни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
455views0replies
0

Изоҳлар