• 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 5 июл 2022

“Ўзбекнефтгаз” АЁҚШларида Аи-80 бензин нархи ошгани рад этилди

Аввалроқ, интернетда “Ўзбекнефтгаз” АЖ АЁҚШларида Аи-80 маркали бензин нархи 7100 сўм бўлгани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

207
0
UzNews.uz

“Ўзбекнефтгаз” АЖ 2022 йил 5 июль кунидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ АЁҚШларида Аи-80 маркали бензин нархи 7100 сўм бўлгани тўғрисида хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги UNG Petro АЁҚШларида бугунги кунда 1 литри 6 800 сўмни ташкил қилаётган Аи-80 маркали автобензиннинг чакана нархи ошмаган.

“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 2022 йилнинг шу даврига қадар 749,7 минг тонна хомашё қайта ишланди. Жумладан, автобензин (109,5 %), дизель ёнилғиси (113,2 %) бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлари ижроси тўлиқ таъминланди.

Шунингдек, 72,7 минг тонна Евро 4-5-6 экологик тоифадаги дизель ёнилғиси ҳамда 179 тн миқдорида юқори октанли АИ-98 русумли автомобиль ёнилғиси ишлаб чиқарилди", - дейилади хабарда.

207
0