Излаш
RUUZ

Жамият

"Круговой" "тонировка"нинг янги нархи эълон қилинди

Тегишли қарор президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

2472views0replies
0

Иллюстрация

Кеча видеоселекторда президент Шавкат Мирзиёев "тонировка" бўйича муҳим қарорни имзолади.
Қабул қилинган ҳужжатга кўра, жорий йил 1 июлдан бошлаб енгил автотранспорт воситаларининг орқа ён ойналарига "тонировка" (қорайтириш) ўрнатишга рухсат олиш тартиби бекор қилинади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг йўловчи ташувчи автотранспорт воситаларининг олд ён ойналарига "тонировка" (қорайтириш) ўрнатишга рухсатнома бериш учун БҲМнинг 8 баравари (бугунги кунда 2,4 миллион сўм) этиб белгиланди.
Олд ён ойналарни 50% гача, орқа ён ойналарни эса 100% гача қорайтириш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, автомобилнинг орқа ойнасига рухсат олмасдан туриб 100 фоизлик "тонировка"га ҳам рухсат берилган.
Бундан ташқари, олд ойнанинг юқори қисмини 100% 14 сантиметргача "тонировка" ёпиштиришга рухсат берилган.
2472views0replies
0

Изоҳлар