Излаш
RUUZ

Жамият

Андижонда икки фуқаро МИБ ва банк ходимларига нисбатан куч ишлатди

МИБ ходими фуқародан кредит қарздорлиги ва давлат божини ундириш мақсадида шифохона биносига келган.

448views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда андижонлик тадбиркор МИБ ходимига бензин сепиб, ёқиб юборишга урингани айтилган видео тарқалди.  Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокуратураси муносабат билдирди.
Аниқланишича, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 11.03.2021 йилдаги кредит қарздорлиги ва давлат божини ундириш тўғрисидаги қарори бўйича юритилган ижро иши юзасидан, ижро ҳаракатларини олиб бориш мақсадида, жорий йилнинг 14 июнь куни Хонобод шаҳар, "Шифобахш" кўчасида жойлашган шифохона биносига келган МИБ Хонобод шаҳар бўлими бошлиғи А.И. ва банк ходимларига нисбатан фуқаролар Ю.М. ва С.М.лар қўпол муносабатда бўлиб, фуқароларни тинчини бузиб, жанжал кўтариб, безорилик ҳаракатларини содир этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хонобод шаҳар прокуратураси томонидан фуқаролар Ю.М. ва С.М.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
448views0replies
0

Изоҳлар