Бугун АҚШнинг Нью-Йорк штати Верона шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди. Унда супероғир вазн тоифасида Олимпиада ва Жаҳон чемпиони ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов бельгиялик Жек Муловайига қарши жанг қилди. Саккиз раундлик ушбу жангнинг сўнгги раундида Жалолов Муловайни нокаутга учратиб ғалаба қозонди. Шундай қилиб Баҳодир Жалоловнинг профессионал боксдаги фаолиятида 11-ғалабаси қўлга киритди.

