Излаш
RUUZ

Криминал

Сирдарёда "электросет" бошлиғи ўринбосари пора билан ушланди

У олдин ҳам пулларни талон-торож қилиш ва ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш билан судланган.

346views0replies
0

Бош прокуратура

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ДХХнинг Гулистон шаҳар бўлинмаси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда, Сайхунобод тумани Электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари Ғ.Н. муқаддам ЖКнинг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддалари (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан судланган С.Х. МЧЖга қарашли умумий овқатланиш масканида ўтказилган текширишда аниқланган 21 млн сўм зарарни базага киритмаслик масаласини ҳал қилиб бериш эвазига МЧЖ раҳбари Ш.дан 7 млн сўм пора талаб қилиб, шундан 1 млн сўмини қўлга киритиб, қолган 6 млн сўмини Сайхунобод туман ЭТК маъмурий биносида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
346views0replies
0

Изоҳлар