Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти билан долзарб масалаларни муҳокама қилди

Бугун, 6 июнь куни Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали суҳбатлашди.

165views0replies
0

president.uz

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президентини муҳим сиёсий тадбир – мамлакат Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича умуммиллий референдум муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлади.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди, минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
Олий даражада эришилган, энг аввало, икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий, фан-таълим ва маданий-гуманитар ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш бўйича келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, минтақавий ҳамкорлик, халқаро ташкилотлар доирасидаги яқин ва самарали мулоқотни давом эттириш истиқболлари муҳокама қилинди.
165views0replies
0

Изоҳлар