Излаш
RUUZ

Криминал

Автомактабда ўқимай туриб, "права" олиб бермоқчи бўлган "Ватанпарвар" корхонаси раҳбари ушланди

Давлат хизматчиси сўралган пулнинг 1000 АҚШ долларини олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

468views0replies
0

Бош прокуратура

Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизматининг хабар беришича, прокуратура ҳамда ИИБнинг Миробод туман бўлимлари томонидан ўтказилган тадбирда, "Ватанпарвар" ташкилоти "Чилонзор ўқув спорт техника клуби" унитар корхонаси бошлиғи Ф.Э. фуқаро Ж.га "С" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун 3 ойлик ўқув машғулотларида қатнашмасдан, ўқиганлик ҳақидаги гувоҳномани тайёрлаб бериши эвазига дастлаб, 1,5 миллион сўмни қўлга киритиб, қолган 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
468views0replies
0

Изоҳлар