Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонга мобиль телефонлар қайси давлатлардан импорт қилингани маълум қилинди

Жорий йилнинг 4 ойида 71,2 миллион долларлик 976 минг дона мобиль телефон импорт қилинди.

633views0replies
0

Иллюстрация

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 71,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган 976 645 дона мобиль телефон импорт қилинган.
Телефон импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 320 900 донага ошган.
Ўзбекистон 4 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 741 546 дона;
— Вьетнам – 121 376 дона;
— Ҳиндистон – 62 612 дона;
— БАА – 46 137 дона;
— Қозоғистон – 3 663 дона;
— Корея – 1 286 дона;
Ойлар кесимида телефон импорти:
— январь – 129 766 дона;
— февраль – 284 461 дона;
— март – 286 056 дона;
— апрель – 276 362 дона.
633views0replies
0

Изоҳлар