Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкент аэропортида таркибида наркотик моддаси бўлган ширинликни олиб ўтмоқчи бўлган йўловчи қўлга олинди — видео

Нью-Йоркдан учиб келган фуқаро ўзи билан таркибида каннабис мойи бўлган шоколад, мармелад ва сақичлар олиб келган.

368views0replies
0

Божхона хизмати

Жорий йилнинг 13 май куни Нью-Йорк - Тошкент рейси бўйича келган йўловчининг юклари белгиланган тартибда назорат рентген ускунаси орқали кўздан кечирилди.
Божхона текшируви натижасида жами 18 та қадоқда желатин кўринишдаги сақич, 2 қути конфет ва битта қадоқдаги 10 дона шоколад таркибида каннабис мойи гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Бундан ташқари божхона кўриги давомида ушбу шахснинг қўл юки ва багажлари орасида ичига суюқлик шаклида гиёҳвандлик модда жойлаштирилган ва унинг истеъмоли учун хизмат қилувчи 6 турдаги 14 дона турли қурилма ва воситалар, ичига солинган наркотик воситасини майдалаб кукун ҳолатига келтирувчи бир дона қурилма ҳамда наркотик моддасини чекишда фойдаланиладиган 4 дона махсус қоғоз ўрамлар борлиги аниқланди.
Йўловчининг кўз ойнаги ғилофига яширилган 1.2 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситаси ҳам фош этилди.
Юк эгаси ушбу гиёҳвандлик моддасини даволаниш учун ўзи истеъмол қилишини ва амалдаги тартибларни билмаслигини маълум қилган.
Юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
368views0replies
0

Изоҳлар