Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 29 апрелдаги Фармонига асосан Шохрух Азаматович Аминов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Ахборот хизмати хабар берди.
Шохрух Аминов тайинловга қадар Сирдарё вилояти прокурори лавозимида ишлаган.