Излаш
RUUZ

Жамият

"Ҳоким ва прокурорлар қаёққа қараяпти" — Шавкат Мирзиёев шакарнинг нархи кескин ошиши ҳақида

Президент республика штабига сунъий равишда нарх ошишининг олдини олиш бўйича тезкор чораларни кўриб бориш бўйича топшириқ берди.

357views0replies
0

Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида шакар нархи асоссиз равишда оширилгани ҳақида гапирди.
"Айрим ҳудудларда шакар нархи асоссиз ошган. Айниқса Жиззах, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрида мавжуд захиралар ўз вақтида тарқатилмагани сабабли, шакар нархи кескин ошган. Савол туғилади. Ушбу ҳудудларнинг ҳокимлари ва прокурорлари қаёққа қараган?
Кўрсатилган тезкор амалий ёрдам сабабли бозорларда гўшт, сут, картошка, тухум, гуруч нархлари барқарорлиги сақланмоқда. “Демак, ҳаракат қилсак, албатта натижа бўлади”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Айниқса кириб келаётган Рамазон ойида нархларнинг барқарорлигини таъминлаш учун тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиб, нархларни арзонлаштириш бу улуғ айём кунларида катта савоб эканлигини барча тадбиркорларга тушунтиришлари кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Республикага четдан буғдой, ўсимлик ёғи ва шакарни олиб келиш бўйича барча масалалар ҳал қилиб берилгани, энди буни ақл билан самарали ташкил этиш кераклиги таъкидланди.
Давлат раҳбари республика штабига қуйидагиларни топширди:
- зарур озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун аввал берилган 500 миллиард сўм имтиёзли ресурсларнинг қайтариш муддати йил якунига қадар узайтирилсин;
- бир ҳафта муддатда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи барча тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг юзага келган муаммоларини кундалик ҳал этиш тизими жорий этилсин;
- биржа савдоларида озиқ-овқат ва хом ашёнинг тўлиқ қўйилиши устидан кунлик назорат ўрнатсин ва сунъий равишда нарх ошишининг олдини олиш бўйича тезкор чораларни кўриб борсин;
- уч кун муддатда шакар, ун, ёғ, гўшт, чой, болалар овқатлари, сут маҳсулотлари каби озиқ-овқат маҳсулотлари импортига акциз солиғи ва божхона божларини қайта кўриб чиқиш бўйича асосланган таклиф киритсин.
357views0replies
0

Изоҳлар