Исроилов Абдулазиз Абдусаттарович Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Абдулазиз Исроилов Тошкент шаҳар ҳокимлиги Муниципал активларни бошқариш маркази Бош директори ўринбосари бўлиб ишлаган.