Излаш
RUUZ

Технологиялар

ОAВ: Ўзбекистон AҚШдан Aмериканинг кичик разведкачи учувчисиз учиш аппаратини сотиб олади

Битим 8,5 миллион долларга баҳоланган.

214views0replies
0

iswnews.com

Ўзбекистон FMS дастури доирасида Aмерикада ишлаб чиқарилган 38 та RQ-20B Puma 3 AE кичик разведкачи учувчисиз учиш аппаратларини олади. Бу ҳақда Британиянинг Shephard Media нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, учувчисиз учиш аппаратлари Ўзбекистонга 2022 йилнинг 30 ноябрига қадар Aмериканинг мудофаа пудратчиси AeroVironment томонидан тақдим этилади. Shephard Defense Insight маълумотларига кўра, битимнинг умумий суммаси 8,54 миллион долларни, қурилманинг бир донасининг нархи эса 225 минг долларни ташкил қилади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон белгиланган нархда 38 та учувчисиз учиш аппаратларини сотиб олиши керак.
Puma 3 AE қуруқлик ёки денгиз устида разведка қилиш учун мўлжалланган ва реал вақтда тасвир маълумотларини тақдим этади.Учувчисиз учиш аппаратлари иккита 15 мегапикселли камералар билан жиҳозланган, улар 50х zoom ва орқа ёруғликка эга.
214views0replies
0

Изоҳлар