Излаш
RUUZ

Оммавий

Дам олиш ва байрам кунларида ишлаш қонун билан тақиқланади

Истисно ҳолларда, ходимлар дам олиш кунларида ишга жалб қилиниши мумкин, аммо бу кунлар учун иш ҳақи камида икки баравар тўланиши керак.

605views0replies
0

UzNews.uz

Aввал хабар берганимиздек ўзбекистонликлар келаётган байрамларда 31 декабрдан 4 январгача 5 кун дам олади.
Меҳнат кодексининг 130 ва 132-моддаларига кўра, дам олиш кунларида ишлаш тақиқланади. Иш берувчининг буйруғи билан якка тартибдаги ишчиларни дам олиш кунларида ишлашга жалб қилишга фақат алоҳида ҳолларда жамоа шартномасида белгиланган асослар ва тартибда, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади. 
Байрам (ишламайдиган) кунларда ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида ишлашга йўл қўйилади.
Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Тўловнинг аниқ миқдорлари жамоа шартномасида белгиланади, агар у тузилмаган бўлса, касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда иш берувчи томонидан белгиланади.
Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
605views0replies
0

Изоҳлар