"Makro" савдо-кўнгилочар марказида ёнғин содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасидан олинган хабарга кўра, соат 16:31да Тошкент шаҳар ИИББ Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига, Миробод тумани, Нукус кўчаси 83-уйда жойлашган “Makro” савдо-кўнгилочар марказининг ертўласида жойлашган “Galaxy bowling” клубида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар тушган.
Жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 17.20да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида боулинг клуби ускунасининг двигатели ва девор қопламаси 15 кв.м. майдонда ёнган.
Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Жабрланганлар йўқлиги маълум қилинган.