• 12 768 сўм
    -62.87
  • 14 400 сўм
    -142.76
  • 163 сўм
    1.56
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 768 сўм
    -62.87
  • 14 400 сўм
    -142.76
  • 163 сўм
    1.56
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 10 сентябр 2021

Ярим яланғоч бошловчи об-ҳаво ҳақида маълумот берди — видео

Ўзгидромет бунга муносабат билдириб, аҳолини об-ҳаво билан таъминловчи ваколатли ва расмий орган эканлигини эслатди.

9484
0
Видеодан кадрлар

Ижтимоий тармоқларда об-ҳаво маълумотлари ноанъанавий тарзда етказилгани акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда бошловчи қиз ярим яланғоч ҳолатда об-ҳаво ҳақида маълумот берган.

Расмий муносабатга кўра, Ўзгидромет республикада аҳолини об-ҳаво билан таъминловчи ваколатли орган ва ишончли маълумотларнинг расмий манбаи ҳисобланади. Республикамизда телевидение, радиоканаллар, интернет ресурслар, ижтимоий тармоқларда эълон қилинадиган ахборот маълумотлари қонунчиликка мувофиқ ҳавола қилинади. 

Шу боис ОАВ орқали об-ҳаво маълумотлари эълон қилинаётганда маълумотларнинг манбаи Ўзгидромет олингани таъкидланиши керак.

“Бу каби об-ҳаво маълумотларининг берилиш шакли, дикторларнинг ташқи кўринишига келсак, албатта фикримизча бу оддий этика қоидаларига риоя қилиниши керак. Бу жиҳатни кузатиш ёки унга баҳо бериш тегишли мутасадди ташкилотларга ҳавола”, - дейилади Ўзгидромет хабарида.

9484
0