Аввашл хабар берганимиздек, 15 августдан бошлаб Тошкент метрополитени фаолияти 5 ойлик танаффусдан кейин қайта йўлга қўйилиши ҳақида маълум қилган эдик.
Ҳар бир йўловчи тиббий ниқоб тақиши ва ижтимоий масофани сақлаши керак.
Соат 6:00 дан эътиборан, Тошкент метрополитенининг “Ўзбекистон”, “Чилонзор” ва “Юнусобод” линиялари доимий иш режимида фаолият юритади.
Тошкент метрополитенининг “Юнусобод” линиясида янги қуриб битказилган бекатларида, шунингдек, ҳалқа метро линиясининг Дўстлик – Қўйлиқ участкасида қатновлар ҳозирча амалга оширилмайди.
UzNews.uz мухбири Юрий Ким бир неча станцияларда бўлди ва қайта йўлга қўйилган метрополитен фаолияти бўйича фоторепортаж тайёрлади.