Излаш
RUUZ

Жамият

Истеъмолчига суюлтирилган газ етказиб беришда қўшимча пуллик хизмат тури жорий этилди

Эндиликда “Hududgazta’minot” хонадонларга пуллик хизмат – газ баллонни олиб кириб ўрнатиб бериш ишларини ҳам амалга ошириши мумкин.

1297views0replies
0

“Hududgazta’minot” АЖ

Истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб беришда қўшимча пуллик хизмат тури жорий этилди.
Қайд этилишича, “Hududgazta’minot” АЖ тизимида газ хўжалигида аҳолининг маиший газ баллондан хавфсиз фойдаланишини таъминлаш хизмати ташкил этилди ва уларнинг асосий вазифалари этиб, қуйидагилар белгиланди:
–  суюлтирилган газ тўлдирилган маиший газ баллонни истеъмолчи хонадонига олиб кириш, лойиҳа ёки эскиз асосида ўрнатиш;
–  газ баллонни, вентилни, редукторни, газ плитаси ва бошқа барча уланган жойларини зичлигини текшириш;
–  соплолар тешиклари диаметри текшириш ва созлаш;
–  хомут ўрнатиш;
–  газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари ҳамда газ хўжалигини техник эксплуатация қилиш қоидалари, суюлтирилган газдан маиший эҳтиёжлар учун фойдаланиш бўйича тушунтириш олиб бориш;
–  хизмат кўрсатиш якунида масъул ходим томонидан ҳужжатларни расмийлаштириб, бажарилган ишларга филиаллар томонидан тасдиқланган тариф бўйича 3000 (уч) минг сўмдан пул маблағлари бўйича тўлов қоғози бериш. 
Суюлтирилган газ тўлдирилган маиший газ баллонни истеъмолчи хонадонига олиб кириб ўрнатишдан олдин “Хавфсизликни таъминловчи” ходим томонидан истеъмолчига олиб бориладиган ишлар бўйича тушунтириш берилади. 
Агар истеъмолчи томонидан эътироз билдирилмаса, маиший газ баллонни ўрнатиш ишлари амалга оширилади ёки қўшимча хизматдан фойдаланиш рад этилганда, истеъмолчи тегишли йўриқномадан ўтказилганидан кейин тушунтириш берилади. 
Истеъмолчи газ баллонни мустақил алмаштирганда, суюлтирилган газдан маиший эҳтиёжлар учун фойдаланишдаги талабларга амал қилиниши учун газ таъминоти масъул ходимлари жавобгар бўлмайди.
1297views0replies
0

Изоҳлар