Излаш
RUUZ

Бизнес

Илон Маск бир кунда бойлигининг бешдан бир қисмини йўқотди

Бунга Tesla компаниясининг S&P 500 индексига кирмагани сабаб бўлган.

984views0replies
0

Joe Skipper / Reuters

Tesla бош директори Илон Маск, бир кунда $16,5 млрд йўқотди ва $71,4 млрд билан дунёнинг энг бойлари рейтингида 5-ўриндан 8-поғонагача тушиб кетди. Бу ҳақдаги маълумотларни Forbes Real-Time рейтингида кўриш мумкин.  
8 сентябрь куни Tesla акциялари 19,68 фоизга тушиб кетди. Қимматли қоғозлар нархи $335,99 гача арзонлаган.
Бунга компаниянинг S&P 500 индексига кирмагани сабаб бўлган. S&P Dow Jones Indices қўмитаси 5 сентябрь куни ҳеч қандай сабабсиз Маскнинг компаниясини S&P 500 га киритишдан бош тортган. Автомобиль ишлаб чиқарувчиси индексга кириш учун барча критерийларни бажарганига қарамай шундай қарорга келинган.
Аввалроқ, 10 июль куни Tesla акцияларининг ўсиши ортидан Илон Маскнинг бойлиги бир кунда 6,1 млрд долларга ошган эди.
984views0replies
0

Изоҳлар