• 12 654 сўм
    67.72
  • 14 818 сўм
    59.17
  • 161 сўм
    0.76
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 654 сўм
    67.72
  • 14 818 сўм
    59.17
  • 161 сўм
    0.76
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 22 феврал 2023

Тошкентда 11 синф ўқувчиси синфдошини пичоқлаб қўйди

Уч нафар синфдошлар ўртасида жанжал келиб чиққан. 17 ёшли йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

704
0
Иллюстрация

Тошкентда синфдошлар ўртасида келиб чиққан жанжал пичоқбозлик билан тугади. Бу ҳақда Uznews.uz'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Жорий йилнинг 21 февраль куни соат тахминан 11:20 ларда Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи 2006 йилда туғилган М.А. аввалги ўқиган мактаби — Чилонзор туманидаги 162-сонли мактабга баҳолар табелини олиш мақсадида келган.

М.А. синфдошлари билан ўтирган вақтида синфдоши 2005 йилда туғилган Р.И. М.А.ни ташқарига чиқишини айтган, чиққандан сўнг мактабга "нега мени рухсатимсиз келасан", деб зўравонлик қилиб, унга тарсаки туширган.

Шу пайт М.А.нинг ўртоғи 2005 йилда туғилган С.А. уларни ажратмоқчи бўлган вақтида Р.И. уни ҳам урган. Шундан сўнг, С.А. ёнида бўлган пичоқ билан Р.И.нинг қорин қисмига тан-жароҳат етказган. Р.И. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, Р.И.га "Қорин олд деворини тешиб кирувчи кесилган-санчилган жароҳати" ташхиси қуйилган. 

Мазкур ҳолат бўйича С.А.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми "л" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

704
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш