• 12 411 сўм
    -85.95
  • 14 238 сўм
    -167.33
  • 158 сўм
    -1
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 411 сўм
    -85.95
  • 14 238 сўм
    -167.33
  • 158 сўм
    -1
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 8 июн 2022

Тошкентда Matiz ЙТҲга учраши оқибатида 2 киши вафот этди

Ҳайдовчи тезликни ошириши оқибатида руль бошқарувини йўқотиши натижасида ЙТҲ содир бўлган.

948
0

Жорий йилнинг 7 июнь куни соат тахминан 04:00 атрофида Яккасарой тумани, Бобур ва Шота Руставели кўчалари кесишмасида, ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Б.А. Matiz автомашинасида ҳаракатланиб, тезлик ошириш оқибатида руль бошқарувини йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилган.

ЙТҲ натижасида Matiz автомашинаси ҳайдовчиси ҳамда унинг йўловчиси 2000 йилда туғилган фуқаро З.К. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.

948
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш