• 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 12 май 2020

Россиядан Ўзбекистонга қайтиш учун чартер рейсларга рўйхатдан ўтиш тартиби эълон қилинди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия Федерациясидан Ўзбекистонга қайтиш учун чартер рейсларга рўйхатдан ўтиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берди.

1707
0
Яндекс

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хабарига кўра, Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари аввало чартер рейслар учун рўйхатдан ўтиши ва ўз навбатини кутиши керак. Чартер рейс ташкил қилинганда элчихона ходимлари навбат бўйича ҳар бир фуқаро билан боғланади.

Чартер рейсларда энг аввало беморлар, ҳомиладор аёллар, кексалар ва ёш болали фуқаролар олиб келиниши маълум қилинмоқда.

Фуқаролар чартер рейсларга уч хил тартибда рўйхатдан ўтишлари мумкин: 

1. Чартер рейсларга рўйхатдан ўтиш формасини тўлдириш орқали.

2. Ўзбекистоннинг Россиядаги консуллик муассасалари томонидан ташкил қилинган қуйидаги Telegram манзилларига маълумот юбориш орқали:

@UzKoRusCharts1

@UzKoRusCharts2

@UzKoRusCharts3

@UzKoRusCharts4

@UzKoRusBot

3. Ўзбекистоннинг Россиядаги консуллик муассасаларига қўнғироқ қилиб боғланиш орқали.

Call-markaz:

+7 499 230-00-76

+7 499 238-36-20

Консулликнинг тезкор штаб рақамлари:

+79778061677 

+79778061274

+79778061655

+79778061273

1707
0