Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилишича, учрашув 17 ноябрь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади. Ўйин соат 20:30 да бошланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 12 ноябрь куни Фабио Каннаваро шогирдлари Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида Россия терма жамоасига қарши ҳам ўйнайди.
Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги учрашувида Жанубий Кореяга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган. Саудия Арабистони эса 6 октябрь куни Форс кўрфази кубоги финалида Бирлашган Араб Амирликларини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланган.
Изоҳ