• 11 779 сўм
    -39.55
  • 13 734 сўм
    -54.39
  • 139 сўм
    -2.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 779 сўм
    -39.55
  • 13 734 сўм
    -54.39
  • 139 сўм
    -2.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 13:57

Ўзбекистонликлар Қатарда ойига 5,5 минг долларгача маош билан ишлашга таклиф этилмоқда

Иш ўринлари бьюти соҳаси мутахассислари ва дўкон менежерларига таклиф этилмоқда. Номзодлар 20 ёшдан катта, инглиз тилини эркин билиши ва камида икки йиллик иш тажрибасига эга бўлиши керак.

113
0
uznews.uz

Қатардаги Ulta Beauty дўконларида бьюти соҳаси мутахассислари ва дўкон бошқаруви бўйича ходимлар учун иш ўринлари таклиф этилмоқда. Маош миқдори лавозимга қараб 1450 доллардан 5500 долларгача.

Миграция агентлиги маълум қилишича, номзодлар учун қуйидаги вакансиялар мавжуд:

  • косметика бўйича маслаҳатчи — 1900 доллар;
  • бренд бўйича тренинг мутахассиси — 2750 доллар;
  • мижозлар билан ишлаш менежери — 3850 доллар;
  • бўлим менежери — 3050 доллар;
  • дўкон бошқарувчиси ўринбосари — 4000 доллар;
  • визажист — 2300 доллар;
  • маникюр ва педикюр мутахассиси — 1450 доллар;
  • тери парвариши мутахассиси — 2200 доллар;
  • дўкон бош директори — 5500 доллар;
  • визуал мерчандайзинг мутахассиси — 1500 доллар.

Иш берувчи Ўзбекистондан Қатарга авиачипта, иш визасини расмийлаштириш, аэропортдан трансфер ва тиббий суғурта харажатларини қоплайди. Шунингдек, ходимларнинг Ўзбекистонга бориб-қайтиши учун авиачипталар ҳам берилади.

Яшаш, овқатланиш ҳамда иш жойига бориш ва қайтиш харажатлари эса ходимнинг ўзи ҳисобидан қопланади.

Номзодлар 20 ёшдан катта, камида ўрта маълумотга эга бўлиши, инглиз тилини эркин билиши ва тегишли соҳада камида икки йиллик иш тажрибасига эга бўлиши керак. Танловда эркаклар ҳам, аёллар ҳам иштирок этиши мумкин.

Аризаларни 2026 йил 29 августга қадар топшириш мумкин.

113
0

Изоҳ