• 11 949 сўм
    -52.91
  • 13 922 сўм
    -52.05
  • 166 сўм
    -0.39
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 949 сўм
    -52.91
  • 13 922 сўм
    -52.05
  • 166 сўм
    -0.39
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 16:05

Давлат буюртмаси асосида суратга олинган фильмлардан тушган даромаднинг ярми ижодкорларга берилади

Давлат буюртмаси асосида яратилган фильмларни намойиш этишдан тушган даромаднинг 50 фоизи продюсерлар ва ижодий жамоаларни рағбатлантириш учун йўналтирилади. Янги тартиб жорий йилнинг сентябрь ойидан кучга киради.

63
0
Sputnik

Президент душанба куни ўтказилган йиғилишда маълум қилишича, 1 сентябрдан давлат буюртмаси асосида фильмлар яратишда уларни тарғиб қилиш ва реклама харажатлари учун фильм бюджети маблағларининг 30 фоизигача ажратилади. Шунингдек, харид шартномаларини экспертизадан ўтказиш талаби бекор қилинади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳудудида кино маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хорижий компаниялар фаолияти солиқлардан озод этилади.

Давлат буюртмаси асосида суратга олинган фильмларни намойиш этишдан олинган даромаднинг 50 фоизи продюсерлар ва ижодий гуруҳларга қўшимча моддий рағбат сифатида берилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Кинематографистлар ижодий уюшмаси томонидан ўтказиладиган миллий кино мукофоти — Олтин Ҳумо нуфузини ошириш мақсадида ҳар йили 5 млрд сўм маблағ ажратилади.

63
0

Изоҳ