• 11 949 сўм
    -52.91
  • 13 922 сўм
    -52.05
  • 166 сўм
    -0.39
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 949 сўм
    -52.91
  • 13 922 сўм
    -52.05
  • 166 сўм
    -0.39
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 15:55

Кинематография бўйича республика комиссияси, Миллий ва Бадиий кенгашлар тугатилади

Президент бу ташкилотлар эскирган усуллар билан ишлашда давом этаётгани, соҳада самарали назоратни таъминламаётганини айтди.

95
0
president.uz

Бугун бўлиб ўтган йиғилишда Шавкат Мирзиёев Кинематография бўйича республика комиссияси, Миллий ва Бадиий кенгашлар ҳанузгача эскирган бошқарув усуллари ва самарасиз назорат тизимидан воз кеча олмаганини таъкидлади.

Шу боис соҳада ижодий эркинлик ва соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш учун ушбу ташкилотлар фаолияти тўлиқ тўхтатилади.

Қайд этилишича, келгусида кинонинг ҳар бир жанри ва йўналиши бўйича тегишли соҳа мутахассисларидан иборат ҳақ тўланадиган эксперт гуруҳлари шакллантирилади. Бундай эксперт гуруҳлари таркибига Ўзбекистон Кинематографчилар ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси ва Бастакорлар уюшмаси томонидан тавсия этилган мутахассислар киритилади.

Мутасадди идораларга кино саноатида замонавий ва шаффоф бошқарув тизимини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш топширилди.

95
0

Изоҳ