Эндиликда ҳар йили 1 минг нафар шоир ва ёзувчи, маданият ва санъат вакиллари, музей ходимлари ҳамда рассомларга уй-жой хариди учун ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Шунингдек, ижодий ташкилотлар ва маданият муассасаларида бошқа ҳудуддан келиб меҳнат қилаётган соҳа вакилларига уй-жой ижараси харажатлари учун Тошкент шаҳрида ойига 2,5 миллион сўмгача, вилоятларда эса 1,6 миллион сўмгача компенсация тўланади.
Ҳар йили фаолиятида юқори натижаларга эришган 1 минг нафар соҳа ходими Давлат тиббий суғурта жамғармаси ҳисобидан бепул даволанади. Қўшимча равишда, 2 минг нафар ижодкор давлат томонидан тиббий суғурта пакети билан таъминланади. Камида 10 йил меҳнат қилган ходимларга эса санаторийларга бепул йўлланмалар берилади.
Бундан ташқари, 15 июндан бошлаб “Халқ артисти”, "Халқ шоири" ва "Халқ ёзувчиси" каби юксак фахрий унвон соҳиблари аэропорт ва вокзаллардаги VIP-заллардан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Изоҳ