• 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 165 сўм
    -25.19
  • 14 331 сўм
    -32.11
  • 159 сўм
    -2.67
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 15:51

COVID-19’нинг «Цикада» штамми болалар орасида кўпроқ учрамоқда — Нурмат Отабеков

Нурмат Отабеков COVID-19’нинг янги «Цикада» (BA.3.2) штамми ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб, унинг хавф даражаси ва кимлар кўпроқ юқтириши мумкинлигини тушунтирди.

61
0
uznews.uz

Унинг айтишича, мазкур штамм аввалроқ аниқланган бўлиб, юқори тезликда тарқалиш хусусиятига эга эмас. «Цикада» номи унинг узоқ вақт “яширин ҳолатда” бўлиши мумкинлиги сабаб берилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ушбу мутация ҳозиргача 23 та давлатда, жумладан АҚШ, Гонконг, Мозамбик ва Буюк Британияда қайд этилган.

Мутахассислар таъкидлашича, ҳозирча янги штамм аввалгиларига нисбатан хавфлироқ эканига далиллар йўқ. Унинг белгилари асосан «омикрон» вариантига ўхшаш — нафас йўллари касалликлари, бурун битиши, йўтал, томоқ оғриғи, айрим ҳолларда ҳид ва таъмни йўқотиш.

Қайд этилишича, болалар ушбу штамм билан катталарга нисбатан кўпроқ зарарланмоқда. Бу катталар орасида вакцинация ёки касалликни ўтказиб, иммунитет шакллангани билан изоҳланади. Болаларда эса бу иммунитет пастроқ.

Шунингдек, сурункали касалликларга эга шахслар, нафас йўллари муаммолари борлар, иммунитети паст бўлганлар ва кекса ёшдагилар хавф гуруҳига киради.

Эксперт имконият бўлганда вирус аниқланган ҳудудлардан келганлар билан алоқани чеклашни тавсия қилди. Шу билан бирга, у «Цикада» штамми янги пандемияга сабаб бўлиши эҳтимоли пастлигини таъкидлади.

«Мамлакатда эпидемиологик вазият барқарор. Аҳолининг тахминан 80 фоизида жамоавий иммунитет шаклланган, шу боис хавотирга ўрин йўқ», — деди Нурмат Отабеков.

61
0

Изоҳ