Унга кўра, жисмоний шахслар томонидан хорижий валюта сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинадиган лимитни ошириш таклиф этилмоқда.
Ҳозирда тижорат банклари мижозлар 100 доллардан ортиқ миқдорда валюта сотиб олмоқчи бўлса, уларни текшириш чораларини кўриши шарт. Янги таклифга кўра, ушбу лимит 500 долларгача оширилиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, банк ҳисобварағи очмасдан амалга ошириладиган операцияларда мижозни текшириш мажбурий бўлган миқдор ҳам ўзгартирилиши мумкин. Амалда бу чегара 500 БҲМга тенг бўлса, янги таклифда у қатъий сумма — 175 миллион сўм этиб белгиланмоқда.
Мазкур лойиҳа муҳокамаси 4 апрелга қадар давом этади.
Изоҳ