• 12 172 сўм
    -24.39
  • 14 118 сўм
    -23.41
  • 150 сўм
    -1.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 172 сўм
    -24.39
  • 14 118 сўм
    -23.41
  • 150 сўм
    -1.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 18:46

Ўзгидромет республика ҳудудларининг тўққизтасида сел хавфи ҳақида огоҳлантирди

Тоғли ва тоғ олди ҳудудларида ёмғирлар сабаб сел оқимлари юзага келиши ва айрим жойларда сув тошқини кузатилиши мумкин.

105
0
ФВВ

Ўзгидромет маълумотига кўра, 26 ҳамда 28–30 март кунлари кутилayotgan ёмғирлар муносабати билан республика ҳудудларининг тоғ олди ва тоғли туманларида сел-паводка ҳодисалари эҳтимоли бор.

Жумладан:

• Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Камаши, Ғузор туманларида;

• Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;

• Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

• Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

• Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шараф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида;

• Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

• Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

• Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалолқудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида.

Шунингдек, айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиши кузатилиб, бу ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкинлиги таъкидланди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи ҳамда дам олувчи фуқаролардан эҳтиёткор бўлиш, хавфли ҳудудларга бормаслик ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралди.

105
0

Изоҳ