• 12 172 сўм
    -24.39
  • 14 118 сўм
    -23.41
  • 150 сўм
    -1.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 172 сўм
    -24.39
  • 14 118 сўм
    -23.41
  • 150 сўм
    -1.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 15:25

Тошкентда $75 минг эвазига АҚШга бориш учун виза қилиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

У гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқарога "Бизнес виза" расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

126
0
uznews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар Сергели тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлик ҳолати фош этилди.

Маълум бўлишича, фуқаро Ш.А. ўзини гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.О.га АҚШга бориши учун "Бизнес виза" расмийлаштириб беришни ваъда қилган. У ушбу хизмат эвазига 75 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

126
0

Изоҳ