• 12 172 сўм
    -24.39
  • 14 118 сўм
    -23.41
  • 150 сўм
    -1.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 172 сўм
    -24.39
  • 14 118 сўм
    -23.41
  • 150 сўм
    -1.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 15:08

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон президенти 26-27 март кунлари Ўзбекистонда бўлади.

89
0
President.uz

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 26-27 март кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Бўлажак тадбирлар кун тартибидан Ўзбекистон – Тожикистон дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.

Сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, саноат кооперацияси ҳамда транспорт соҳасида ўзаро боғлиқликни ривожлантириш, сув ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш ҳамда кенг кўламли маданий ва гуманитар алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳамда кўп томонлама форматлар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашадилар.

Шунингдек, бир қатор янги қўшма лойиҳаларни ишга тушириш кўзда тутилган, кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланиши режалаштирилган.

89
0

Изоҳ