• 12 172 сўм
    -24.39
  • 14 118 сўм
    -23.41
  • 150 сўм
    -1.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 172 сўм
    -24.39
  • 14 118 сўм
    -23.41
  • 150 сўм
    -1.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 24 март 23:13

Тошкентда кўчада қизга тегажоғлик қилган эркак 5 суткага қамалди

Қиз ҳам бақир-чақир ва уятли сўзлар учун майда безорилик моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилган.

182
0
uznews.uz

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида кўчада жанжаллашиб қолган йигит ва қизга нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди.

Иш ҳужжатларига кўра, воқеа 6 март куни соат 16:30 ларда Қипчоқ кўчасида содир бўлган. 35 ёшли Б.Ш. Matiz автомашинасини бошқариб, светофор олдида турган 20 ёшли Б.К.нинг олдига келиб, унга қўпол оҳангда мурожаат қилиб, олиб бориб қўйишни таклиф қилган. Шундан сўнг, у аёлнинг қўлидан ушлаб, жинсий алоқа қилишга ундаган.

Бунга жавобан қиз баланд овозда бақириб, эркакни уятли сўзлар билан ҳақорат қила бошлаган ва шу билан жамоат тартибини бузган.

Суд жараёнида можаронинг иккала иштирокчиси ҳам ўз айбига иқрор бўлди. Эркакнинг айтишича, у аввалроқ қиз билан супермаркетда танишган. У, шунингдек, можаро пайтида унинг юзига урганини айтди. Қиз шилқимлик ҳолатини тасдиқлади ва бунга жавобан жанжал кўтарганини тан олди.

Суд қарори билан Б.Ш. МЖтКнинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан айбли деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Қиз МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбдор деб топилиб, унга БҲМнинг 3 баравари (1 млн 236 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

182
0

Изоҳ