FIDE Freestyle Chess World Championship мусобақасида Ўзбекистон вакиллари ҳам муносиб иштирок этди. Умумий мукофот жамғармаси 300 000 АҚШ долларини ташкил этган ушбу мусобақада Магнус Карлсен, Фабиано Каруана, Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров каби рейтинги энг юқори гроссмейстерлар совринли ўринлар учун баҳс олиб боришди.
Учинчи ўрин учун баҳсда Нодирбек Абдусатторов германиялик гроссмейстер Винcент Кеймер устидан 2,5:1,5 ҳисобида ишончли ғалаба қозониб, бронза медалини қўлга киритди. Ушбу ғалаба билан Абдусатторов 2027 йилда ўтказиладиган навбатдаги жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани ҳам қўлга киритди.
Жавоҳир Синдаров эса 7-ўрин учун баҳсда гроссмейстер Левон Аронианга қарши ўйнаб, якунда мусобақани 8-ўрин билан якунлади.
Якуний натижаларга кўра, Нодирбек Абдусатторов 40 000 АҚШ доллари, Жавоҳир Синдаров эса 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот билан тақдирланди.
Изоҳ