Раҳмонов Отабек Турдимуҳаммадович бош вазирнинг коррупцияга қарши курашиш комплаенс ва ички назорат масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Президент Администрацияси раҳбари котибияти мудири ўринбосари лавозимида ишлаган.
Нормуродов Баҳодир Зокир ўғли Бош прокурорнинг коррупцияга қарши курашиш комплаенс ва ички назорат масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири лавозимидан озод этилди.
Қурбонов Жалол Жабборович Иқтисодиёт ва молия вазирининг коррупцияга қарши курашиш комплаенс ва ички назорат масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Президент Администрацияси девонхонаси мудири лавозимида ишлаган.
Изоҳ