• 12 091 сўм
    9.59
  • 13 844 сўм
    7.36
  • 149 сўм
    -1.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 091 сўм
    9.59
  • 13 844 сўм
    7.36
  • 149 сўм
    -1.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 15 январ 14:08

Ўтган йили тез тиббий ёрдам хизматига 14 миллиондан ортиқ чақириқ келиб тушди - ССВ

Вазирлик тез тиббий ёрдам бригадаларининг ҳудудлар кесимида чақирувлари ва мурожаатлар характери бўйича статистикани эълон қилди.

240
0
UzNews.uz

2025 йилда республика бўйича "103" хизматига жами 14,3 млн чақириқ келиб тушган. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Қўнғироқларнинг аксарияти (10,2 млн) шошилинч, 3,8 млн сурункали касалликлар билан боғлиқ, 100,5 мингтаси туғруқ билан боғлиқ.

Ўтган йил давомида тез тиббий ёрдам хизматига энг кўп мурожаатлар Тошкент (1,5 млн), Андижон (1,3 млн) ва Сурхондарё (1,3 млн) вилоятларида қайд этилган.

Энг кам чақириқлар сони Жиззах (562 минг), Бухоро (678 минг) ва Хоразм (688 минг) вилоятларида кузатилди.

Сўнгги 8 йилда "103" хизмати бўлинмалари сони 818 тадан 1680 тага, тез тиббий ёрдам бригадалари сони 1648 тадан 2865 тага кўпайган. Электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилиши натижасида бригадаларнинг чақирувга етиб келиш вақти 25-30 дақиқадан 10-15 дақиқагача қисқарди.

240
0

Изоҳ