• 12 768 сўм
    -62.87
  • 14 400 сўм
    -142.76
  • 163 сўм
    1.56
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 768 сўм
    -62.87
  • 14 400 сўм
    -142.76
  • 163 сўм
    1.56
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 16 май 22:40

Фарғонадаги Kokand Fertilizers & Chemicals заводида аммиак сизиб чиқди — фото, видео

Барча корхона ходимлари ва яқин атрофда бўлган фуқаролар эвакуация қилинди, 10 нафар киши тиббий ёрдамга мурожаат қилди.

257
0
Миллий гвардия

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қўқонда завод портлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти бўйича Миллий Гвардия бошқармаси Матбуот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, Қўқон шаҳридаги Indorama Kokand Fertilizers & Chemicals корхонаси маъмуриятининг берган маълумотларига кўра, суюқ аммиак моддасини вагондан махсус идишга ўтказилаётган вақтда шлангда ёрилиш ҳосил бўлиб, тахминан 10% аммиак завод ҳудудига сизиб чиққан.

Шу муносабат билан воқеа жойига Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, ИИБ, ФВВходимларии етиб борган. Барча фуқаролар ва завод ишчилари воқеа жойидан фавқулодда бошқа жойга кўчирилган. 10 яқин инсон Тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Айни дамда заводга олиб борадиган йўллар ёпилиб фуқаролар хавфсизлиги таъминланган. Барча куч ва техник воситалар фавқулодда ҳолатни бартараф этди. Вазият Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар назоратида.

ФВВнинг хабар қилишича, дастлабки маълумотларга кўра 7 нафар фуқаро шифохонага мурожаат қилган. Тиббий кўрикдан ўтказилиб, аҳволлари яхши бўлганлиги боис уйига рухсат берилган.

257
0

Изоҳ