• 12 768 сўм
    -62.87
  • 14 400 сўм
    -142.76
  • 163 сўм
    1.56
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 768 сўм
    -62.87
  • 14 400 сўм
    -142.76
  • 163 сўм
    1.56
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 15 май 10:49

Наманганда радарлар масаласида ҳоким билан "тортишган" подполковник бошқа вилоятга ўтказилди

Аввалроқ, подполковник ҳокимлик машиналарида 100 га яқин қоидабузарлик аниқланганини очиқлаган эди.

284
0
Наманган ЙҲХБ

Маълум қилинишича, Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи лавозимида фволият юритиб келган Мансур Газиев Андижон вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЙҲХБ Ахборот хизмати раҳбари UzNews.uz’га хабар қилди.

Аввалроқ, Мансур Газиевнинг Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаевга қайтарган жавоб хати кенг шов-шувларга сабаб бўлган эди.

Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев вилоят ИИБ бошлиғидан ноқонуний ўрнатилган фоторадарларни демонтаж қилишни сўраганлиги ҳақида хабар қилган эдик.

Мурожаатда аҳоли билан учрашувлар чоғида автоматик фото ва видеокамералар қайд этган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солингани муносабати билан норозилик билдирилаётгани таъкидланган.

Шундан сўнг, Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ шаҳар ҳокимининг ноқонуний ўрнатилган радарларни олиб ташлаш ҳақидаги хатига жавоб қайтариб, ҳокимликлар тасарруфидаги машиналарда жами 100 га яқин қоидабузарликлар аниқланиб, 25 млн сўмга яқин тўланмаган жарималар борлигини таъкидлаган эди.

284
0

Изоҳ