Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мажбурий меҳнатга қарши йиғилиш ўтказилди

Кеча, 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигда мажбурий меҳнат муҳокамасига бағишланган видеоселектор бўлиб ўтди.

4212views0replies
0

Ушбу йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий соҳа вакилларининг мажбурий меҳнатга ноқонуний жалб этилаётгани борасида билдирган қатъий фикрлари ортидан бўлиб ўтди.
Вазирлар Маҳкамасида жамоат ишларига мажбурий жалб қилишни тақиқлаш, бу борада раҳбарлар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилишда Фарғона вилояти ҳокими Фарғона ва Марғилон шаҳарларидаги ободонлаштириш ишларига ободонлаштириш ходимлари етарли бўла туриб коллеж ўқитувчиларини жалб этилганини тан олди. Вилоятга ажратилган 84 миллиард сўмдан фақат 5 миллиард ўзлаштирилганини қайд этди.
Шунингдек, Вилоят ҳокими таълим, тиббиёт ва бошқа бюджет ташкилотлари вакиллари мажбурий меҳнатга жалб этилса чора кўришилиши ҳақида ваъда берди ва бунинг олдини олиш учун барча чора-тадбирлар кўрилишини билдирди.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ҳам “сохта иссиқхоналар” қилиниб, кўзбўямаячиликка йўл қўйгани учун огоҳлантирилди.
Йиғилишда Абдулла Арипов маҳаллий ҳокимлик вакиллари ёнини олгани учун Соғлиқни сақлаш вазирини жиддий огоҳлантирди.
“Сиз маҳаллий ҳокимларга адвокат бўлманг, ўз ходимларингизга адвокатлик қилинг. Уларни ҳимоя қилинг. Агар маҳаллий ҳокимлар билан муносабатларингиз бузилишидан қўрқсангиз, чора кўрамиз, – деди А.Арипов.
Абдулла Арипов “Аввал эди дўқ-пўписа билан далага, тозалашга олиб чиқиш. Энди замон ўзгарди, ёндашув ўзгарди. Давлатимиз раҳбарининг сиёсатини оммага етказишда, мажбурий меҳнат деган беъмани иллатни таг-туги билан йўқотишда жамоатчилик вакиллари, айниқса, ОАВ ходимларини ҳамкорликка чақирамиз” – деди, ва бу билан ОАВларни бу ишда фаол бўлишга ундади.
Йиғилишда Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев Каттақўрғондаги фожиа, яъни ўқитувнинг кўча тозалашга жалб этилгани ортидан, уни автомашина уриб ўлдиргани барчани қаттиқ қайғуга солгани ҳақида гапириб, онасиз қолган унинг фарзандини шахсан оталиққа олгани, бу ҳолат юзасидан айбдорларга чора кўрилганини таъкилади.
4212views0replies
0

Изоҳлар