Излаш
RUUZ

Жамият

“Ёнғинлар профилактикаси куни”да 437 та қоидабузарлик аниқланди (фото)

Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан аҳоли турар жойлари, ташкилот ишчи ва хизматчилари ўртасида кенг кўламли тарғибот ишлари ўтказилди.

3039views0replies
0

ЁХБ

2018 йилнинг 11 апрел куни Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида, Тошкент шаҳар ҳудудида жойлашган аҳоли турар жойларида, ташкилотларнинг ишчи ва хизматчилари ўртасида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кенг тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.
“Ёнғинлар профилактикаси куни” тадбири давомида, Тошкент шаҳар ҳудудида жойлашган 54 та маскан, бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши ҳолати тўлиқ текширув ҳамда профилактик кўрикдан ўтказилди. Мазкур жараёнда 437 та ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши ҳолатлари аниқланиб, улардан 288 та камчиликлар жойида бартараф этилди.
Ўтказилган ёнғин-техник текширувлар натижасига кўра, маскан ва муассаса раҳбарларига давлат ёнғин назоратининг ёзма кўрсатмалари тақдим этилди.
Шаҳар ҳудудида жойлашган аҳоли турар жойларидаги 4 минг 389 та хонадонларнинг ҳар бирига тегишли органлар вакиллари ва маҳалла фаоллари билан биргаликда кирилиб, 13 минг 313 нафар фуқаролар билан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Аниқланган камчиликларнинг келиб чиқишини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида 12 та йиғилишлар ўтказилиб, 45 нафар фуқароларнинг ҳаракатлари муҳокама қилинди.
Аҳоли ўртасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини кенгроқ тарғиб этиш мақсадида, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалардаги корхона, ташкилотларда ҳамда аҳоли яшаш жойларида 65 та учрашувлар ташкил этилиб, уларда 3 минг 13 нафар ишчи хизматчи ва фуқаролар қатнашди.
3039views0replies
0

Изоҳлар