Излаш
RUUZ

Оммавий

Хоразм автотранспорт савдо бозори фаолиятига тўсқинлик қачон тўхтайди

Хоразм вилояти Урганч туманида жойлашган Ўзбекистондаги ягона, замонавий талабларга жавоб бера оладиган “Хоразм автотранспорт савдо бозори” фаолиятига ҳоким қаршими?

7772views0replies
0

“UzNews.uz” мухбири воқеани ўрганиш жараёнида ҳозирда Урганч туманида автомашиналарга эҳтиёт қисмлар сотадиган “бозор” (Агар уни бозор деб атаб бўлса албатта, сабаби на ҳужжати бор ва на бозор талабларининг биронтасига жавоб берадиган жой) мавжуд эканлигини аниқлади. Тан олиб айтиш керак, у ерда айни савдо бўладиган кунлари “ит эгасини танимайди”, “бозор”нинг белгиланган ҳудуди йўқ. Шу сабабли аҳолининг уйлари олдида машиналар қўйилиб, машиналар савдоси бўлади. Бундан аҳоли розими? Йўқ албатта!
Чунки, биз суҳбатлашган фуқароларнинг деярли барчаси, айни якшанба куни дам оламиз деб айта олмаймиз, сабаби уйимизнинг олдига машина қўйиб ташлашади, писта чақишлари-ю, сигарет чекишларини қўйиб туринг, улар уйимизнинг олдини ҳожатхоанага айлантирворишади. Дардимизни эса эшитадиган одам йўқ. Биз фақат Шавкат Мирзиёевга борсак менимча бу муаммо бартараф этилади, деб таъкидлашди.
Дарҳақиқат, Урганч тумани марказида жойлашган бу “бозор”нинг кимга ва нима керак эканлиги мутлоқо тушунарсиз бўлди. Нега дейсизми? Биринчидан бозор бўладиган кунлари асосий йўлдаги қатновни мутлоқо тратибга солиш имкони бўлмас экан. Катта кўчанинг икки томонида айни машинаси савдоси қизиган, бозор-ўчар қилиш учун кўчага чиққан маҳаллий аҳоли эса бекатда автобус тўхтамаслиги сабабли (чунки, бекатда ҳам машинаси савдоси ўзининг қизғин палласига кирган бўлади) 1 километрдан узоқ масофага пиёда боришга мажбур бўлади. Озиқ-овқат олиш учун кетаётган фуқароларнинг пиёда юриб боришлари ҳеч гап эмас, уларнинг ўзи ҳам бундан унчалик хафа эмасликларини сўзлашди. Лекин, қайтишни тасаввур қилсангиз, бу азоб деб айтишди. Азоби нега деб қизиққанимизда эса улар, бозор қилиб бўлгандан сўнг бир амаллаб автобусга чиқамиз ва қўлимиздаги шунча юк билан 1 километрдан ошиқ масофада пиёда уйга келишимизга тўғри келади, сиз ҳам бир юриб кўрсангиз буни азобини биласиз дейишди, улар!
Ҳа, энди тушундим азоб нима эканлигини!
Барчасини ёзадиган бўлсак, муаммо тугамайди, рости тугамайди. Келинг шу ўринда “бозор”даги санитария, ёнғин, савдо қоидаларини гапирмаймиз! Аҳвол сиз тасаввур қилганингиздан ҳам ачинарли!
Мабодо туристлар бу жойга агар адашиб кириб қолишса борми? Ибтидоий жамоа Урганч туманида ҳам сақланиб қолган деб уйлашлари аниқ! Фақатгина тартибсиз қўйилган автомашиналар, уларни бу фикрдан қайтара олиши мумкин, холос. ШУ ўринда хулосани ўзингизга қолдирамиз!
Энг қизиқарлиси эса, ана шу “бозор”дан унча узоқ бўлмаган ҳудудда, Урганч туман ҳокимининг қарорларига асосан фойдаланишга қабул қилинган, кирсангиз кишини ҳавасини келтирадиган, муболағасиз айтадиган бўлсак, Ўзбекистонда ҳали тенги йўқ, замон талабларига тўла жавоб берадиган Хоразм автотранспорт савдо бозори қуриб битказилган. Фақатгина унинг дарвозаси олдида турган “қизил лентани” кесиб бозор очиқ дейдиган раҳбар топилмаяпти, Хоразм вилоятида.
Хоразм автотранспорт савдо бозори ўз ҳудудига 1000 га яқин автомашиналарни сиғдира олади, 500 га яқин автомашиналар учун тўхташ жойига эга, автомашиналар эҳтиёт қисмларини сотиш учун мўлжалланган 148 та шохобчалардан иборат ёпиқ савдо мажмуасига эга.
Ёмон томони эса 7 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфлаб, 25 та ишчи ўрни яратиб (ҳозирча экан бу ишчи ўрни, чунки ишламаган бозорда 25 та бўлса, ишлайдиганида қанча бўлишини тахмин қилиш қийин эмас), автосалон, автомобилларга техник ва сервис хизмати кўрсатиш устахонлари, бозорга ташриф буюрувчилар учун овқатланиш жойлари яратишни режалаштириб ўтирган, айни дамда ишламаётган замонавий Хоразм автотранспорт савдо бозорини яратган тадбиркор “пашша қўриқлаб ўтирибди”, қўпол қилиб айтадиган бўлсак, у айни шу ишламаётган жой учун солиқ ва банклардан олинган кредитларни тўлаб, “емаган сомсасига пул тўлаб ўтирибди”.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев, тадбиркорлар ҳақида, туристларни Ўзбекистонга жалб этиш борасида жуда кўп ўрнак олишга арзигулик фикрларни билдириб ўтдилар.
Лекин, афсуски бу фикрларнинг Хоразмгача етиб боришига Тошкент ва Хоразм ўртасидаги масофа “узоқлик” қилаяпти, шекилли.
Хоразм вилояти ҳокими лавозимида ишлаган ва айни дамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимида фаолият олиб бораётган Пўлат Бобожоновнинг ҳокимлик даврида шиддат билан бошланган иш ниҳоясига етмай қолган тадбиркорни хаёлга чўмдиришини айтади.
Биз ҳозирда вилоятимиз ҳокимининг қилаётган ишларидан хурсандмиз, лекин Туман ҳокими бу масалада эътиборсиз қолмоқда, дейди Тадбиркор.
Хоразм вилояти ҳокими Илгизар Собиров 2018 йилнинг 23 февралда 37-ф-сонли фармойиш имзолаб Урганч тумани Юқоридўрман қишлоғи ҳудудида биз қурган замонавий типдаги автомобилларнинг иккаламчи бозори ва автомобиллар эҳтиёт қисмлари сотиш мажмуасини ишга тушириш бўйича Штаб ташкил қилганлар, лекин афсуски Урганч тумани ҳокими Отабек Бекчанов бизга номаълум сабабларга кўра, бу масалани ҳал қилгани йўқ дейди, биз суҳбатлашган тадбиркор.
Энг тушунарсиз томони эса, агарда бозор фаолияти ишга тушса, бундан асосан давлат фойда кўрар экан. Сабаби, ушбу Хоразм автотранспорт савдо бозорининг асосий, 51 % улуши Туман ҳокимиятига тегишли эканлигидадир.
Шу ўринда савол туғилади, давлат улуши кўп бўлган бозорнинг ишга туширилишидан давлат фойда кўради. Лекин, “бозор” мақомига эга ва афсуски бирор ҳужжатда бозор деб қайд этилмаган ҳамда қатор муаммоларга сабаб бўлаётган ҳозирги “эски бозор”нинг ишлаб туришидан ким фойда кўрмоқда? Давлат манфаатлари бу жойда йўқ эканлиги аниқ! Ким фойда кўришини ўқувчининг ўзи яхши билади? Ким манфаатдор эканлигини ҳам! Буни ўқиётган мутасаддилар ҳам аллақачон тахмин қилишди! Келинг қачонгача, беркитиб иш қиламиз, қачонгача ўғирлик қиламиз, қачон давлат раҳбарининг айтганларини қиламиз дегим келади-ю, менга тош отаяпти дейишларидан “қўрқаман”.
Биров сизга “тош отмасидан олдин эса” туманингизни бир айланинг жаноб ҳокимлар!
Ўзбекистонннинг чекка бир қишлоғида маҳаллий аҳоли “Сергели машина бозори” деб атайдиган ва ҳозирда бузилиши, бошқа жойга кўчиши ҳақида гап кетаётган бозорни бор-буди билан сиғдира оладиган жой қурилса-ю, сиз уни кўрмасангиз, бу ҳақда хабар топишингизга биз ёрдам берамиз!
Тадбиркор суҳбат сўнгида менга қолса “Сергели машина бозори”ни шу ерга келишини хоҳлайман. Чунки, бизда бу бозорни қабул қилиш ва дарҳол юритиш учун ҳамма нарса тайёр, фақатгина эътибор етишмаяпти, деди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги, Вилоят Прокуратура, ИИБ, Солиқ ҳамда Бозорлар билан шуғулланадиган “биз билмайдиган ташкилотлар” бу масалаг эътибор беришларини, Тадбиркорнинг меҳнати “кўкка совурилмаслиги”ни олдини олиш учун бир тан ва бир жон бўлишларини истаб қолардик. Бу масала ижобий ҳал этил-са, албатта бу Вилоят муваффақияти бўлишини аниқ ишонч билан айта оламиз!
7772views0replies
0

Изоҳлар