Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент юридик коллежи собиқ директорининг суди бошланди

2018 йил 16 март куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида Тошкент юридик коллежи собиқ директори Н.Темированинг жиноят ишига оид суд жараёни бошланди. 

3143views0replies
0

Маълумки, Тошкент юридик коллежи ўқувчилари дарс вақтида коллеж ҳовлисида ўзаро жанжаллашиб, пичоқбозлик қилиши оқибатида уларнинг бири вафот этгани, бири эса оғир тан жароҳати олгани кўпчиликнинг қалбини ларзага солган эди.
Президентимиз ҳам бу воқеага эътибор қаратиб, коллеж собиқ директори Темирова ушбу ҳолатга йўл қўйгани ҳамда жуда кўп миқдорда коллеж маблағларини ўзлаштириш, мансабини суиистеъмол қилиш каби жиноятларни содир этгани учун бугун қонун олдида жавоб беряпти, деб қайд этган.
Содир бўлган мудҳиш воқеадан кейин Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан мазкур коллежда текшириш ўтказди. Натижада бу ўқув масканида бошқа жиноятлар содир бўлаётгани ҳам аниқланди ва жиноят иши қўзғатилган эди.
ЎзАнинг хабарига кўра, мазкур жиноят ишига алоқадор бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланаётган Н.Темировага нисбатан 2017 йил 25 ноябрь куни қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
3143views0replies
0

Изоҳлар