Туризм

Бухорода ҳавода муаллақ ўтирган дарвиш пайдо бўлди

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Бухоронинг тарихий марказида ҳавода муаллақ ўтирган дарвиш пайдо бўлди.

Бухорода ҳавода муаллақ ўтирган дарвиш пайдо бўлди
Фото:Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Қўмита матбуот хизматининг хабар беришича, бу каби аттракционлар сайёҳларда қизиқиш уйғотади.

 

Келгусида бундай лойиҳалар бошқа туристик шаҳарларда ҳам йўлга қўйилади. Улар нафақат дарвишлар, балки миллий муҳитни ифодаловчи масхарабозлар, сарбонлар, машҳур эртак қаҳрамонлари, масалан Хўжа Насриддин образи бўлиши мумкин.

 

Ушбу ғоя Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси томонидан Европадаги туристик марказлардан бирини кузатиш жараёнида туғилган бўлиб, маҳаллий муҳитни ҳисобга олган ҳолда жорий этилди.

 

Қайд қилиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига ташрифи доирасида янги туристик лойиҳани ҳам кўздан кечирган.

Маълумот учун: Муаллақ ҳолат, илмий атамаси эса “Левитация” деб юритилади ва бирор объект ёки инсоннинг бирор предмет ёрдамисиз ер устида қалқиб туриши, ўтириши ёки парвоз қилишига айтилади. 

Коронавирус Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар3662(+39)
Соғайганлар2837(+0)
Вафот этганлар15(+0)
Коронавирус Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар3662(+39)
Соғайганлар2837(+0)
Вафот этганлар15(+0)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ