Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент вилояти ИИБ қидирувдаги шахсларга “енгиллик” таклиф этмоқда

Тошкент вилоятида жиноят содир этиб, яшириниб юрган фуқароларни қайтариш чоралари кўрилмоқда.

3902views0replies
1

UzNews

Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида ИИБ, прокуратура ҳамда суд идоралари ҳамкорлигида жиноят содир этгач, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган фуқароларнинг оила аъзолари ва яқинлари иштирокида мулоқот ҳамда учрашувлар ўтказилмоқда.
Қидирувдаги шахс агарда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яширинган бўлса, ҳеч қандай тўсқинликларсиз ватанига қайтиши, уларни соғлом ҳаёт кечиришларини таъминланиши, адашиб бу йўлга кириб қолган фуқароларимизга қонуний енгилликлар берилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Ангрен шаҳрида яшовчи Ботир Ҳамдамов талончилик жиноятини содир этиб, бир неча йиллар мобайнида суд ва тергов органларидан яшириниб юрган. Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими ходимлари томонидан Б.Ҳамдамовнинг оила аъзолари билан олиб борилган мулоқотлар ўз натижасини бериб, у Ангрен шаҳар Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлимига ўз ихтиёри билан келди.
Ботир Ҳамдамовнинг содир этган жинояти Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги 2015 йил 3 декабрь кунидаги Қарорига асосан унча оғир бўлмаган жиноятларни қасддан содир этганлиги учун биринчи марта ҳукм қилинган шахслар жазодан озод қилиниши кўрсатилганлигини инобатга олиб, унга нисбатан қўлланилган “сиртдан қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини гаров эҳтиёт чорасига ўзгартирилди ва бугунги кунда Ботир Ҳамдамов оиласи даврасига қайтди.
Ушбу тадбирларнинг ўтказилишидан асосий мақсад – жиноятга жазо муқаррарлигини тушунтириш баробарида, жамиятда адолат, инсонийлик тамойилларини устуворлигини таъминлаш, адашиб жиноят кўчасига кирган фуқароларимизни жамиятга қайтариш, соғлом ижтимоий муҳитни қарор топтиришдир.
3902views0replies
1

Изоҳлар