МОҚ раиси этиб ЎФФ раҳбари Умид Аҳмаджонов танланди. Бу лавозимда у 2017 йилнинг январь ойидан буён раислик қилган Алишер Султоновнинг ўрнини эгаллади, деб хабар қилмоқда UzReport.
Бош ассамблея давомида шунингдек, МОҚ раисининг ўринбосарлари тайинланди. Ўринбосарлар этиб «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси Алишер Султонов, Салим Абдувалиев, Ойбек Омилов ва Муроджон Азимов тайинландилар. Жасур Матчонов эса Миллий олимпия қўмитаси бош котиби этиб сайланган.