Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки бош ижрочи директорини қабул қилади

Жаҳон банки делегацияси Ҳукумат ва Олий Мажлис Сенатида ҳам учрашувлар ва музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

2029views0replies
1

president.uz

18 январь куни Жаҳон банкининг бош ижрочи директори Кристалина Георгиева бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташриф буюради.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, Жаҳон банки делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
Ташриф давомида Жаҳон банки делегацияси икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш, ҳукумат ва Олий Мажлис Сенатида учрашувлар ҳамда музокаралар олиб боради.
2029views0replies
1

Изоҳлар