Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентлик ҳайдовчи қизни боғич билан бўғиб танасини ариққа ташлаб юборди

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидаги ариқдан 19 ёшли қизнинг жасади топилди.

2883views0replies
0

Тошкент вилояти ИИБ

Суд-экспертиза таҳлиллари натижасига кўра, 1998 йилда туғилган қиз Хоразмлик бўлиб, боғич билан бўғиб ўлдирилганлиги маълум бўлган.
UzNews.uz мухбирига Тошкент вилояти матбуот хизматида берилган хабарга кўра, тезкор қидирув тадбирлари натижасида бош гумондор Тошкентда туғилган ва киракашлик билан шуғулланувчи 27 ёшли фуқаро эканлиги аниқланган.
Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси, яъни қасддан одам ўлдириш жинояти аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Қотилликда гумондорнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
2883views0replies
0

Изоҳлар