Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда руҳий касалликлар шифохонасидан қочган фуқаролар ушланди

Тезкор тадбир ходимлари Олмазор туманида жойлашган руҳий касалликлар шифохонасидан қочган эркакларни қўлга олди.

4346views0replies
0

guvd.uz

Бугун, 20 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ навбатчи қисмига руҳий касалликлар шифонасидан 3 нафар бемор қочгани ҳақида хабар келиб тушган.
Қочган шахслар:
1. Омонов Шерқул Сафарович, 169-модда 3-қисм (ўғирлик) билан жиноят содир этган;
2. Рашидов Маъруф Маҳмудович, 104-модда 3-қисм (қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят содир этган;
3. Ҳамроев Аҳрор Турсунбоевич, 273-модда 5-қисм (катта миқдорда ноқонуний равишда гиёҳвандлик моддаларини сотиш) билан жиноят содир этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув натижасида, Рашидов М.М. ва Ҳамроев А.Т. қўлга олинган.
Омонов Шерқул Сафаровичга нисбатан тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.
4346views0replies
0

Изоҳлар